Ўзбекистон | 12:12 / 20.03.2024
5385
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қотиллик учун қидирувга берилган шахс Қозоғистонда ушланди

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ

Самарқанд вилояти ҳудудида қотиллик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс Қозоғистон ҳудудида қўлга олинди. 

Вилоят ИИБ хабарига кўра, Самарқанд шаҳри Қадоқчилар кўчасида яшаган Р.Г.га нисбатан қотиллик жиноятини содир этиб, тергов органларидан яширинган 29 ёшли фуқаро О.А. олиб борилган қидирув ишлари натижасида Қозоғистон ҳудудида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид