Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Малайзия подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди
Каромиддин Гадоев Малайзия пойтахтида Султон Иброҳим билан учрашди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев 20 март куни Малайзия подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан сўнг кечган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Малайзия подшоҳи Ўзбекистон президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини билдирди. Ўзбекистон халқига файзу барака, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилади. Элчига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақият тилади.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев 30 ноябр куни Куала-Лумпурга ташриф буюрди. Бунга қадар у Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
17:37 / 20.12.2024
Ўзбекистон элчиси президент Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
09:34 / 20.12.2024