Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар ва гиёҳванд моддаларни сотаётганлар ушланди
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона Pregabalin Capsules номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган марихуана ҳамда 750 минг сўм қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
20:33 / 25.11.2024