Ўзбекистон | 08:30 / 22.03.2024
8898
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 2 ойда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан икки давлатга экспорт қилди
2 ойда 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 150,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 мартага ёки 115,5 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,6 фоиз), Россия (26,1 фоиз), Қозоғистон (9,1 фоиз) ва Хитой (9 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январ-феврал ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 4,1 фоизини ташкил этган.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024