Кореянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ким Хи-санг ўз мамлакатининг ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
"Дунё" хабарига кўра, 2024 йил 12 январдан буён дипломат Чо Тхе-юл раҳбарлик қилиб келаётган Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигида 54 ёшли Ким Хи-санг иқтисодий дипломатия билан шуғулланади.
У Сеул миллий университетининг Иқтисодиёт факультети битирувчиси ва Эдинбург университети (Буюк Британия) халқаро ҳуқуқ магистри ҳисобланади. 1993 йилдан Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, марказий аппаратда ҳам, хорижда ҳам ишлаган. 2022 йил 24 ноябр куни Ким Хи-санг Тошкентдаги элчи сифатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
2024 йилнинг 14 март куни Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Корея элчиси билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024