«Крокус Сити Ҳолл»даги теракт иши бўйича гумонланувчилар судда — фотосуратлар
Улардан бирининг қулоғи кесилган, яна бирининг кўзи юмуқ, бошқаларининг юз ва кўзлари кўкарган.
24 март куни Москванинг Басман судида терговнинг «Крокус Сити Ҳолл»даги концерт залида 22 март куни содир этилган теракт иши бўйича тўрт фигурантни қамоққа олиш бўйича сўрови кўриб чиқилди. ФХХ гумонланувчилар 23 март куни Брянск областида ушланганини маълум қилган: улар машинада Россия-Украина чегараси томон ҳаракатлангани айтилган. Шундан кейин z-каналларда тўрт гумондордан икки нафари Ражабализода Саидакрами Муродали ва Шамсиддин Фаридуни сўроқ вақтида қийноққа солингани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Пропагандачи Маргарита Симонян «гуруҳ раҳбари» деб атаган Далержон Мирзоев ҳамда Ражабализода Саидакрами Муродали аввалроқ тергов изоляторига юборилганди. Қуйида суд залидан асосий кадрлар келтирилади.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024