Жамият | 07:30 / 25.03.2024
16845
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 та машина иштирокида юз берган ЙТҲда 6 киши жароҳат олди

Чилонзор туманида BMW “Матиз”нинг орқа қисмига тўқнашган, сўнг KIA’га бориб урилган. Тўқнашув зарбидан KIA бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Малибу-2” русумли автомашинасига тўқнашган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Тахтагул-КҲАЙ кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BMW русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида “Матиз” русумли автомашинанинг орқа қисмига тўқнашган, сўнг BMW КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган KIA русумли автомашина чап томонига бориб урилган.

Тўқнашув зарбидан KIA автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Малибу-2” русумли автомашинасига тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси, шунингдек KIA автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларга амал қилишни ҳамда тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид