Қумни ноқонуний қазиб олиб, давлатга қарийб 1 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди
Қашқадарёда қум хомашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Ғузор туман бўлими томонидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда "Хавфсиз дарё" бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.
Уларда фуқаро Р.Қ. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Қашқадарё дарёсининг Ғузор ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг муҳофаза зонаси ҳисобланган ер майдонларидан махсус техникалари ёрдамида ўзбошимчалик билан 9,5 минг куб ҳажмдаги қум хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 948,6 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
11:52 / 15.12.2024
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
16:27 / 11.12.2024
Қарши давлат техника университети ташкил этилади
16:33 / 04.12.2024