Ўзбекистон | 08:30 / 26.03.2024
5536
1 дақиқада ўқилади

Солиқ органларида қанча ижара шартномаси ҳисобга қўйилгани айтилди 

Солиқ органларида 337 мингдан ортиқ ижара шартномаси ҳисобга қўйилган.

Фото: Depositphotos

2024 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида 337 477 та кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 253,1 мингта ижара шартномаси асосида 56,9 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 10,7 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 33,2 фоизга ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 84,4 мингдан ортиқ ижара шартномаси асосида 31,9 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 7,2 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 46,7 фоизга ошган.

Талабалар билан 66,8 минг та ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 104,1 минг нафарни ташкил этди.

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 13 млрд сўм имтиёз қўлланган.

Мавзуга оид