Ўзбекистон | 17:00 / 26.03.2024
7763
1 дақиқада ўқилади

Тошкент амалий фанлар университетида янги бўлим очилди

Тошкент амалий фанлар университетида Тадқиқот ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўлими ўз фаолиятини бошлади.

Фото: Тошкент амалий фанлар университети

Янги ишга туширилган Тадқиқот ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўлими университет доирасида илмий-тадқиқот фаолиятини жадаллаштириш ва университетнинг глобал академик ўрнини ошириш учун мўлжалланган.

Ушбу ташаббусга таниқли икки олим — ўзбекистонлик тадқиқотчи, ТАФУ ректори маслаҳатчиси Рауфхон Салаходжаев ва дунёдаги илғор академик тадқиқотчилардан бири доктор Асонгу Симплиc бошчилик қилишмоқда.

Мавзуга оид