Bloomberg: Starlink терминаллари қора бозорда сотилмоқда
Bloomberg маълумотларига кўра, Starlink қора бозори юқори тезликдаги, ишончли интернетга муҳтож, алоқа сифати ёмон бўлган ҳудудларда пайдо бўлмоқда. Булар, масалан, Яман, Судан, Қозоғистон ва Венесуэла.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган Starlink сунъий йўлдош алоқа терминаллари бутун дунё бўйлаб қора бозорда сотилмоқда, деб хабар берди Bloomberg 25 март куни манбаларга таяниб. Агентлик суриштирув ўтказди, унинг давомида у ноқонуний савдо ва Starlink тўпламларини фаоллаштиришнинг кўплаб мисолларини аниқлади.
Bloomberg маълумотларига кўра, қора бозор юқори тезликдаги ва ишончли интернетга эҳтиёж сезилган, алоқа сифати паст бўлган ҳудудларда пайдо бўляпти. Мисол тариқасида мақола муаллифлари кўп йиллардан буён шиддатли фуқаролик урушлари давом этаётган Яман ва Суданни келтирган. Ҳар икки давлат ҳам тез-тез интернет узилишларини бошдан кечирмоқда, шунинг учун ҳарбийлар Starlink тизимларига мурожаат қилмоқда.
Мақолада, шунингдек, Қозоғистон мисоли келтирилади, у ерда яқин вақтгача, деб ёзади Bloomberg, тўпламни ҳатто хусусий мижоз сифатида ҳам маҳаллий почта хизмати орқали олиш мумкин эди. Терминаллар Венесуэлада ҳам кенг қўлланади, гарчи Starlink веб-сайтидаги қамров харитаси мамлакат сунъий йўлдош алоқасига уланмаганлигини кўрсатяпти.
Контрабанда усуллари ва Starlink’нинг қора бозорда мавжудлиги алоқа тизимидан нотўғри фойдаланиш глобал муаммо эканини кўрсатиб, компаниянинг ўз маҳсулотлари устидан назорати борасида саволлар туғдирмоқда, деб таъкидлайди Bloomberg.
SpaceX журналистларнинг қора бозорда терминаллар мавжудлиги ҳақидаги саволларига жавоб қайтармади. Бироқ, нашрнинг ёзишича, компания баъзи мамлакатларга ўз хизматлари муайян ҳудудларга етиб бормаслиги учун улар билан ҳамкорлик тўғрисида ваъда бермоқда.
Starlink Россия ҳарбийлари томонидан Украинада фойдаланилгани ҳақидаги хабарлар
11 феврал куни Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россия қўшинлари Starlink’ни жанговар зонада қўллаётганини маълум қилиб, россиялик ҳарбийлар ўртасида тутиб олинган суҳбатлар парчасини далил сифатида эълон қилди. Defense One ва Astra нашрлари Starlink терминалларини Дубай орқали Россияга етказиш мумкинлиги ҳақида хабар берди.
SpaceX «Россия ҳукумати ёки унинг ҳарбийлари билан ҳеч қандай иш олиб бормаётгани»ни маълум қилди. Илон Маск Starlink Россия армиясига сотилганини шахсан рад этди. «Бизга маълумки, Россияга тўғридан тўғри ёки билвосита бирорта ҳам Starlink сотилмаган», деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Ўтган йили SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink’дан ҳужумкор мақсадларда, жумладан дронларни бошқаришда фойдаланишни тақиқлаган эди.
Уолтер Айзексон томонидан ёзилган Маскнинг таржимайи ҳолида айтилишича, 2022 йилда SpaceX асосчиси Украина қуролли кучларининг Россия ҳарбий-денгиз флотига ҳужуми олдини олиш учун Қрим қирғоқлари яқинида Starlink сунъий йўлдошларини ўчиришга яширинча буйруқ берган. Бунга жавобан Маск Starlink Қримда ишламаслигини айтди ва у Украина ҳарбийлари илтимосига кўра уни ёқишдан бош тортди, чунки ўз компаниясининг «уруш ва можаро авж олишида бевосита иштирок этишига йўл қўймади».
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
21:48 / 03.12.2024