Ўзбекистон | 15:02 / 27.03.2024
6472
1 дақиқада ўқилади

Маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Хива туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилояти Хива туманида 2 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

Воқеа 2023 йилнинг 15 декабр куни туманнинг Атажон Тўра маҳалласидан ўтган Хива-Янгиариқ йўлида содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган Cobalt ҳайдовчиси йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборган, уларнинг 2 нафари (Ҳасан ва Ҳусан) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди, 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Хива тумани судида ҳайдовчи узил-кесил 3 йилга транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид