Ўзбекистон | 10:12 / 27.03.2024
3514
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча АҚШ Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Делегация таркибидан АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари – Майк Рожерс, Адам Смит, Салуд Карбахал ва Вероника Эскобар ўрин олди. Улар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

"Бугун биз Ўзбекистоннинг – АҚШ стратегик шериклигида янги имкониятларнинг очилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Америкалик ҳамкорларимизнинг нафақат парламентлараро дўстлик ришталарини рағбатлантиришда, балки бизнес алоқаларни ривожлантиришдан тортиб, таълимдаги шерикликкача бўлган кўплаб соҳаларда ҳам қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз", деди Бахтиёр Саидов.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон АҚШнинг барча штатлари билан, айниқса, иқтисодий йўналишда тўғридан тўғри алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Мавзуга оид