Ўзбекистон | 07:50 / 27.03.2024
8749
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда пиёдалар йўлакчасидан ҳаракатланган Damas жарима майдончасига қўйилди

Ҳайдовчи бу ишни йўл тирбанд бўлгани учун қилганини айтган. 

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Damas автомашинаси пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланаётгани акс этган видеолар тарқалди. ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Иззат кўчаси бўйлаб ҳаракатланган Damas автомашинасига турли воситалар ўзбошимчалик билан қўйилган. Автомашинанинг давлат рақамидаги ҳарфлар ҳам яхши кўринмайдиган ҳолатга келиб қолган. 

Ҳайдовчининг айтишича, у дастлаб пиёдалар йўлакчасига қараган ва ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач ҳаракатланган. Бу ишни йўл тирбанд бўлгани учун қилганини айтган. 

Damas автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Мавзуга оид