Болалар омбудсмани отаси томонидан зўравонликка учраганини айтган 16 ёшли қиз бўйича маълумот берди
Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқлар орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлиги ҳақида гапираётгани акс этган видео келиб тушди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Қизнинг мурожаатига кўра, 2008 йилда туғилган М.Ш. (қиз бола) ва 2010 йилда туғилган Н.Ш. (қиз бола)нинг онаси 2018 йилда вафот этган.
Қиз онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келгани, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганини билдирган.
М.Ш. ва Н.Ш. бир неча маротаба уйдан чиқиб кетгани сабабли бувиси Н.Л. неваралари бедарак йўқолгани ҳақида берган аризасига кўра ҳамда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш.нинг отаси Н.Р. ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлгани сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.
Болалар омбудсмани хабарига кўра, бу борада қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
14:30 / 26.12.2024
Зўравонлик қурбони бўлганлар учун хавфсиз бошпаналар ташкил этилиши мумкин
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
10:11 / 06.12.2024
Омбудсманга руҳий, жисмоний босим юзасидан 158 та шикоят келиб тушди
13:50 / 02.12.2024