Ўзбекистон | 15:43 / 28.03.2024
2748
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистон вазирлик ва идоралари ходимларини қайта тайёрлашда иштирок этиши мумкин

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котибининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари Бала Чандран Тарман билан учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Малайзия техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакилларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида Куала-Лумпур шаҳрида режалаштирилган иқтисодий дипломатия, давлат бошқаруви, коррупцияга қарши кураш, ислом молияси ва банк иши, ҳалол саноати, ҳудудий иқтисодий ривожланиш, АКТ, таълим, киберхавфсизлик, туризмни бошқариш каби ўқув курсларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида келиб олинди.

Мавзуга оид