Қирғизистон ҳукумати эски Ту-154 ўрнига Airbus A320 самолётига эга бўлди
Қирғизистон ҳукумати 1993 йилда ишлаб чиқарилган 1-рақамли Ту-154М самолёти ўрнига 2002 йилги Airbus A320 самолётини сотиб олди.
Янги лайнерни Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида бош вазир – мамлакат президенти маъмурияти раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарида айтилади.
«Халқимизнинг қирғиз заминида фаровон яшаши ҳақидаги орзулари рўёбга чиқишини истардик. Кечагина мамлакат бюджети ҳисобидан у ёки бу техникани сотиб олишни хаёлимизга ҳам келтира олмасдик, бугун эса вертолёт ва самолётлар харид қиляпмиз», деди Жапаров.
Бош вазир 2002 йилда ишлаб чиқарилган Airbus A320 самолёти бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олиниб, Президент маъмурияти балансига ўтказилганини таъкидлади.
Шу пайтгача Қирғизистон ҳукумати фойдаланиб келган олдинги Ту-154М самолёти 2006 йилда Россия президенти Владимир Путин томонидан совға қилинган эди.
Ту-154М авиакомпаниялар томонидан ишлатиладиган энг қадимги самолётлардан бири бўлиб, 1984 йилда оммавий ишлаб чиқариш бошланган. 2006 йил ёзида Самарадаги «Авиакор» компанияси ушбу самолётларни ишлаб чиқаришни тўхтатди.
Airbus A320 самолёти ўрта ва узоқ масофали парвозлар учун мўлжалланган. У иккита турбо двигателга эга. Ушбу самолётлар 1988 йил апрел ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.
Биринчи рақамли борт — одатда ҳукуматлар, давлат раҳбарлари фойдаланадиган самолётларнинг шартли номи.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024