Ўзбекистон | 10:50 / 28.03.2024
3520
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш корхоналари январ-феврал ойларида қанча солиқ тўлагани айтилди

Қурилиш корхоналари 2 ойда 1,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

Фото: Kun.uz

2024 йил январ-феврал ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 718 та юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. 

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 194,6 млрд сўми, яъни 12,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси қарийб 1,6 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 8,1 млрд сўм.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС - 98,3 млрд сўм;
  • фойда солиғи - 34,8 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 27,2 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 19,4 млрд сўм;
  • ер солиғи - 2,2 млрд сўм;
  • мол-мулк солиғи - 2 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 10,7 млрд сўм.

Мавзуга оид