Ўзбекистон | 12:45 / 28.03.2024
5672
2 дақиқада ўқилади

Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулини ўзлаштирган 17 ёшли йигит ушланди

“Телеграм”да "Пул тикинг ютуқ бор" мазмунида бот яратиб, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигитча қўлга олинди.   

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) К.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 32,5 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчилар 17 ёшли М.Х. содир этгани аниқланди.

Унга кўра, М.Х., жабрланувчи К.А, билан "Телеграм" мессенжери орқали танишиб, унга ботга уланиб пул ўтказса ютуқ борлиги ҳақида айтиб уни ишонтирган ва жабрланувчи К.А. 32,5 млн. сўм миқдордаги пулларни банк пластик картасига ўтказиб берган, аммо ҳеч қандай ютуқ олмагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид