«Crocus City Hall»га уюштирилган ҳужум ортидан Тожикистонда 9 киши ушланган
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Москва яқинидаги «Crocus City Hall» концерт залида уюштирилган террорчилик актида гумонланаётган ва ИШИД билан боғлиқ деб ҳисобланаётган 9 кишини ушлаган, деб хабар бермоқда Reuters.
Ушланган 9 кишининг барчаси душанба куни Ваҳдат шаҳрида қўлга олинган ва пойтахт Душанбега етказилган, деб хабар берган агентлик манбаси. Шу ҳафта ичида Тожикистонга «Crocus City Hall»га ҳужум қилган тўрт нафар гумондорнинг оила аъзоларини тергов қилиш учун Россиядан терговчилар келган. Гумондорларнинг оилалари Ваҳдат ва Ҳисор шаҳарлар, шунингдек Рўдакий туманидан Душанбега етказилган.
«Asia Plus» нашри манбасига кўра, қариндошлардар айримлари қўиб юборилган, айримлари эса ҳанузгача тергов қилинмоқда
Москвада қўлга олинган гумондорлардан бири Саидакрам Ражабализода Тожикистоннинг Ваҳдат туманида туғилган. Терактдан сўнг Тожикистон ҳокимияти Душанбеда унинг онаси, акаси, рафиқаси ва икки амакисини тергов қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россиф ФХХ 23 март куни теракт юзасидан тергов доирасида 11 киши ҳибсга олинганини хабар қилди. Жумладан, тўрт киши — Саидакрам Ражабализода, Далержон Мирзоев, Фаридун Шамсиддин ва Мухаммадсобир Файзов — одамларни оммавий ўлдирганликда гумонланмоқда. Уларнинг барчаси 24 март куни 2 ой қамоққа олинди.
25 март куни суд яна уч киши — ака укалар Аминжон ва Диловар Исломовлар ва уларнинг отаси Исроил Исломовни судгача қамоққа олган. Улар теракт уюштирганликда гумонланаётганларни автомобил ва тураржой билан таъминлаганликда айбланмоқда.
Саккизинчи одам — ўзбек миллатига мансуб қирғизистонлик 32 ёшли Алишер Қосимов 26 март куни май ойининг охиригача қамоққа олинган. У Фаридун Шамсиддинга квартирасини ижарага берганликда айбланмоқда.
Россия Тергов қўмитаси яна бир гумондор қўлга олинганини хабар қилди. Тергов маълумотларига кўра, у «террорчиларни молиялаштириш схемасида иштирок этган». Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024