Жаҳон | 16:00 / 29.03.2024
13943
2 дақиқада ўқилади

Россияликлар қиммат нархлар ва банклар билан боғлиқ муаммолар туфайли Дубайдан қочишмоқда

Дубай россияликлар учун ўз жозибасини йўқотмоқда. АҚШ босими остида банклар талабларни кучайтирмоқда ва ҳисобварақларни санкция остига тушган дея ҳисоблаб, ёпмоқда. Бинобарин яшаш қиймати кескин ошган.

Фото: kommersant.ru

Инсонлар ва капиталлар келиши секинлашмоқда, Дубайга жойлашиб олган россияликлар сармояларини қисқартириб, ё Россияга қайтишмоқда ёки бошқа давлатларга кўчиб кетишга мажбур бўлишмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Henley & Partners’нинг Яқин Шарқ бўйича директори Филипп Амарантнинг Bloomberg’га маълум қилишича, бу борад «тренд пастламоқда», яъни тобора россияликларнинг камроғи БААга ўрнашиб олган: «Россиялик мижозларимнинг айримлари икки йил муқаддам харид қилинган Дубайдаги кўчмас мулкларга сармояларини қисқартирди». Айримлари Москвага қайтиб кетишди, деган риэлтор. Betterhomes риэлторлик компаниясининг маълумотларига кўра, 2022 йилда БААда кўчмас мулк харид қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллаган Россия фуқаролари 2023 йилда 3-ўринга тушиб кетган.

Банклар Россия компанияларига нисбатан ҳам синчковлик билан текширувлар олиб бормоқда. Бу санкцияларни четлаб ўтишга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилаётган АҚШнинг босимлари билан ҳам боғлиқ, шунингдек амирлик ҳокимияти FATF меъёрларига амал қилишаётганини намойиш этишга интилиб келишмоқда. Россияликларга қарши меъёрларни сўнгги ойларда Emirates NBD Bank, Mashreqbank, First Abu Dhabi Bank, Мисрнинг Banque Misr банкининг Дубай бўлими кучайтирган.

Логистика ва банк билан боғлиқ мураккабликлардан сўнг «Норилский никел» АЖ БААда савдо ваколатхонаси очиш фикридан қайтган. Нархлар қимматлиги учун «Еврохим» ҳам Дубайдаги офисининг бир қисмини ёпиб, Москвага кўчирган.

Масалан, «ВТБ капитал»да ишлаб чиқариш ускуналари билан банд бўлган Иван Козлов 2022 йилнинг майида Дубайга кўчиб ўтган эди, энди эса у Европага кўчмоқчи. Козлов Дубайдаги бошқа русларда ҳам мамлакатни тарк этиш кайфияти ҳукмрон эканини айтган: «Бу худди аэропортдаги қаҳвахонага ўхшайди, ҳамма ўз рейсини кутиб ўтирибди».

Мавзуга оид