Ўзбекистонда йиллик инфляция 8 фоиздан пастлагани маълум қилинди
2024 йил март ойида йиллик нисбатдаги истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 7,98 фоизга тушди, дея маълум қилди Статистика агентлиги.
2024 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,67 фоизга ошган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Агентликка кўра, йиллик нисбатдаги истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 7,98 фоизни ташкил этган. Бу – 2016 йил май ойидан бери қайд этилган энг паст йиллик инфляция ҳисобланади.
Таъкидланишича, 2024 йилнинг мартида донли экинлар ва ёрма маҳсулотлари, ёғлар ва мойлар, сабзавотлар, илдиз мевалилар ва дуккаклилар ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар гуруҳларида йиллик нисбатдаги истеъмол нархлари индекси 2023 йилнинг мартидаги мос кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлган.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024