Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
- Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
- Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Эксперт комиссияси ишлаб чиқилган техник регламентларни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва (ёки) тегишли соҳада давлат сиёсатини юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида тузилади.
Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи орган уни комиссияга юборади, комиссия аъзолари томонидан 15 календар кун ичида таклифлар тақдим етилади. Тақдим этилган лойиҳа бўйича комиссия йиғилишида қарор қабул қилингандан сўнг қарор бир ҳафта ичида манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Стандартлар институти тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:
- ЖСТга аъзо давлатларни республикада халқаро стандартларга асосланмаган ёки улардан сезиларли даражада фарқ қиладиган янги техник регламентлар ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида ўз вақтида (ишлаб чиқиш босқичида) хабардор қилиш;
- ЖСТга аъзо давлатлар ахборот марказлари сўровларига жавоблар тақдим этиш;
- ЖСТга аъзо давлатларининг янги техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича хабарномалари бўйича фикр билдириш;
- ЖСТга аъзо давлатларнинг савдодаги техник тўсиқлар соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни республиканинг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра тақдим этиш.
Мавзуга оид
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024
РФ трансчегаравий савдо бозорига киришни чекламоқчи
08:20 / 23.10.2024
Ўзбекистон ва Ўмон қўшма савдо объектларини яратиш имкониятини ўрганмоқда
07:50 / 17.10.2024