Ўзбекистон | 13:38 / 01.04.2024
3298
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Самарқандда кучли дорилар савдосига чек қўйилди 

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда L.Sh. номли дўкон сотувчиси А.З. жами 188 дона “Редуксин лайт” номли дори воситасини фуқаро О.С.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 1 648 дона кучли таъсир қилувчи воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби, департаментнинг Яккасарой, Чилонзор тумани бўлимлари ҳамда ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Уларда фуқаролар К.Х., Ш.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 543 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид