Ўзбекистон | 17:25 / 02.04.2024
7689
1 дақиқада ўқилади
6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
3–8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.
Гидрометеорология хизмати агентлиги 3–8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Узун, Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшработ туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида шундай ҳодисалар рўй бериши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Бундан аввалроқ «Ўзгидромет» 3 апрел куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.