Жаҳон | 00:01 / 03.04.2024
16206
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Татаристонга зарба берган дронлар ўз ҳудудидан учирилганини инкор қилди

Департаментнинг таъкидлашича, «бундай хабарлар Қозоғистон Республикасини обрўсизлантиришга қаратилган».

Фото: ТАСС

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Татаристон Республикасидаги нишонларга ҳужум қилган дронлар ўз ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Баъзи Телеграм-каналларда Татаристон Республикаси объектларига ҳужум қилган дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилгани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Департаментнинг таъкидлашича, «бундай хабарлар Қозоғистон Республикасини обрўсизлантиришга қаратилган».

2 апрел куни эрталаб дронлар Татаристоннинг Елабуга ҳамда Нижнекамскда жойлашган корхоналарга ҳужум қилди. Маҳаллий расмийлар Елабугага зарба оқибатида жароҳатланганлар борлигини маълум қилган.

Агар дронлар Украинадан учирилган бўлса, Россиянинг ғарбий ҳудудлари устидан Татаристонгача 1200 км масофани учиб ўтган бўлади. Дронларнинг учиш масофаси 800 км экани ҳисобга олинса, уларнинг Қозоғистон ҳудудидан учирилгани тахмин қилинган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Мавзуга оид