Тошкентда хавфсизлик талабига жавоб бермаган товуқ гўшти муомалага киритилишининг олди олинди
Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштининг муомалага киритилиши олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан туман солиқ инспекцияси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Ш.К., Ж.М., Ж.А. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хамдост” МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4 674 кг товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024