Элчихонадаги "Қўриқлаш" хизмати ходимидан пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди
Унинг шериги элчихонага қўнғироқ қилиб, 20 минг доллар сўраган.
Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимига қўнғироқ қилиб, унинг қизи йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олгани ва даволаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиш лозимлигини айтиб, пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар берди
Қайд қилинишича, 4 апрел куни номаълум аёл Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик постидаги телефон рақамига қўнғироқ қилган. У ходимга қизи йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олгани, уни даволаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиш лозимлигини айтиб, 20 минг доллар сўраган.
Қўриқлаш хизмати ходими фирибгар қўнғироқ қилаётганини англаб, «қизини қутқариш учун» учрашишга ва пул беришга тайёрлигини айтган. Аёл Покистон элчихонаси яқинида учрашув тайинлаган, лекин пулни олиб кетиш учун ўзи келмаслигини, ўрнига Руслан исмли танишини юборишини айтган.
Шундан сўнг, ушбу шахс тайинланган жойда қўлга олиниб, Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб борилган. У Чилонзор туманида яшовчи Самандар исмли 23 ёшли йигит экани аниқланган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув давомида унинг шериги аниқланиши, шунингдек, бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024
Покистон супермаркетларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
18:25 / 13.12.2024