Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилиниши юзасидан чекловлар жорий этилди
Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июн ойида якунланиши режалаштирилган.
Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш керак.
Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши лозим.
Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июн ойида якунланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
19:37 / 19.12.2024