Ўзбекистон | 10:01 / 06.04.2024
5116
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясига ишга юборилиши мумкин 

Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясида мавжуд 1000 га яқин бўш иш ўринлари, иш берувчи корхоналар таклифлари ҳамда фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Фото: Видеодан кадр

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерацияси делегацияси билан учрашув ташкил этилди.

Агентлик хабарига кўра, учрашувда дастлаб агентлик фаолияти, мамлакатда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва чет тилларига тайёрлаш тизими, меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан бу борада Россия иш берувчилари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясида мавжуд 1000 га яқин бўш иш ўринлари, ушбу бўш иш ўринлари бўйича иш берувчи корхоналар таклифлари ҳамда фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Шунингдек, делегация аъзолари «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишди.

Мавзуга оид