Боку халқаро аэропортида қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчихонаси ушбу мамлакатда қийин молиявий аҳволда қолган фуқаро М.М.нинг оиласи бағрига қайтишига кўмаклашди.
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 март куни 1981 йилда туғилган М.М. Ўзбекистонга қайтиш учун молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у жорий йилнинг 4 март куни Гуржистондаги маҳаллий ресторанлардан бирига ошпаз бўлиб иш топиш ниятида дўстининг таклифига биноан Боку орқали транзит йўлда Тошкентдан Тбилисига борган. Гуржистонга етиб келганидан сўнг Тбилиси халқаро аэропортида номаълум сабабларга кўра унинг мамлакатга киришига рухсат берилмайди ва Бокуга қайтариб юборилади. Шундан сўнг у Бокуга қайтиб келади ва яна чипта сотиб олиб Гуржистонга боради. Иккинчи маротаба қилинган уриниш ҳам Тбилисига киришга монелик қилади. Натижада М.М. маблағсиз қолади ва бир неча кунни Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида ўтказади.
Ўзбекистон элчихона ходимлари ҳомийлар кўмагида фуқаронинг Ўзбекистонга бориши учун чипта сотиб олди. У Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Боку-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
16:16
Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
13:24 / 16.12.2024
АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
13:21 / 16.12.2024