Байден Россия туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтирди
Қўшма Штатларда бундай чораларнинг жорий этилиши мамлакат президентига муайян муаммони ҳал қилиш учун қўшимча чоралар кўриш имконини беради.
АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳаракатлари муносабати билан 2021 йил 15 апрелда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
«2021 йил 15 апрелда 14024-сонли Ижро фармони билан АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига Россия ташқи фаолияти томонидан юзага келтирилган таҳдидга қарши курашиш учун Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ миллий фавқулодда ҳолат эълон қилдим. Ушбу фавқулодда ҳолатни яна бир йилга узайтираман», дейилади Оқ уй матбуот баёнотида.
Қўшма Штатларда бундай чораларнинг жорий этилиши мамлакат президентига муайян муаммони ҳал қилиш учун қўшимча чоралар кўриш имконини беради. Ўз навбатида Конгресс фавқулодда ҳолатни бекор қилиши мумкин.
Конгрессга мурожаатида, хусусан, Байден Москвани «АҚШ ва бошқа мамлакатларда эркин ва адолатли сайловларга тўсқинлик қилишга уринишда» ва «АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши душманона киберфаолиятда қатнашишда» айблади. Америка раҳбари, шунингдек, Россияни «АҚШ хавфсизлиги учун муҳим бўлган мамлакатлар ва минтақалар хавфсизлигига путур етказишда» ва халқаро ҳуқуқ тамойилларини, шу жумладан бошқа давлатларнинг ҳудудий суверенитетини бузишда ҳам айблади.
Мавзуга оид
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
19:49
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40