Ўзбекистон | 15:00 / 09.04.2024
6256
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Олисдан туриб яқинларингизни Рамазон ҳайити билан табрикланг

Фото: Profee

Рамазон ойини уйдан узоқда ўтказиш осон бўлмаслиги мумкин, айниқса сиз хорижда бўлганингизда. Аммо бу катта маънавий ўсиш, шахсий мулоҳазалар қилиш даври бўлиши мумкин. Profee.com пул ўтказмалари сервиси эса яқинларингизни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, айниқса Рамазон ҳайитига совғалар юборишда сизга ёрдамга келади. 

Биз сиз учун Profee билан биргаликда, уйдан узоқда бўлган пайтда зарур бўладиган бир неча маслаҳатларни тайёрлаб қўйдик: 

1. Шинам ва байрамона муҳитни яратинг 

Сиз қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Рамазон ҳайити билан уйғунлашган муҳитни яратишга ҳаракат қилиб кўринг. Уйингизда шинамлик ва комфорт яратиш учун, уни кичкина чироқлар ёки шамлар билан безатинг. 

2. Эҳтиёжманд инсонларга ёрдам беринг

Маҳаллий ҳамжамиятда волонтёрлик қилиш учун имкониятлар изланг. Аксарият хайрия ташкилотлари ёки маҳаллий масжидлар Рамазон муносабати билан махсус акциялар ўтказади, масалан, бунга эҳтиёжи бўлганлар учун кийим-кечак йиғишни ёки бошқа керакли ёрдамни ташкиллаштиради. Сиз, шунингдек, Ўзбекистондаги хайрия ташкилотларига ёрдам беришингиз мумкин. Мисол учун, Profee бепул иловаси орқали сиз Европадан пул маблағини исталган Visa ёки Mastercard картасидан бир зумда ўзбекистонлик HUMO ва UzCard карталарига ўтказишингиз мумкин. Бироқ, бу нафақат хайрия ташкилотлари, балки сизнинг мулоқот қилиш доирангиздан ҳам ёрдамга эҳтиёжманд инсонлар бўлиши мумкин. 

3. Яқинларингизга эътибор ажратинг 

Байрам кунларида оиладаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва биргаликда маънавий амалиётларни ўтказиш учун фойдаланинг. Буни онлайн тарзда мессенжерлар ва видеоқўнғироқлар орқали амалга оширишингиз мумкин. Оилангиз билан самарали мулоқот қилишга камида 20 дақиқа вақт ажратинг. Сиз Ўзбекистонда яшаган маҳал оилангиз учун ўзгача ҳисобланган анъаналар ва одатларни виртуал маконга ўтказинг.

4. Оилангизни молиявий томондан қўллаб-қувватланг 

Кўплар хорижга пул ишлаб топиш ва Ўзбекистонда қолган оилаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида кетади. Рамазон Ҳайити муносабати билан пулни Profee орқали ўтказиш мумкин. Ахир Profee бутун Рамазон ойи мобайнида Европадан Ўзбекистонга барча пул ўтказмаларини комиссиясиз ва ниҳоятда унумли валюталар курси бўйича юбормоқда. 

Картадан картага пул ўтказмаси бир зумда амалга оширилади. Смартфонингизга App Store ёки Google Play дан Profee иловасини юклаб олишингиз, беш дақиқа ичида рўйхатдан ўтишингиз етарли – шу заҳоти пулни юборишингиз мумкин. Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва тўловларсиз. Profee билан сиз доим Ўзбекистондаги олувчи картасига қанча пул маблағи тушишини аниқ биласиз. 

Яқинларингиз айниқса муқаддас ойда пул ўтказмасини олишдан ниҳоятда мамнун бўлади. Ўтказманинг қачон амалга оширилгани унчалик муҳим эмас. Оилангиз фаровон ҳаёт тарзини сақлаб қолиш, бунинг устига Ҳайит айёмига тайёргарлик кўриш – бозор қилиш, дастурхон безатиш ва энг яқинларга совғалар олиш имкониятига эга бўлади. Бу пайтдаги қўллаб-қувватлашингиз айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

5. Соғлигингизга ғамхўрлик қилинг 

Рамазон пайтда рўза тутишда соғлом овқатланиш қоидаларини унутманг, айниқса тўйимлилик ва сувсизланиш билан боғлиқ бўлганларини. Меъёрда жисмоний фаоллик қилишга одатланинг. Масалан, сайр қилишлар унчалик чарчатмайди, лекин организмнинг соғлом ҳаракатчанлигини сақлаб қолади. Кучингизни сақлаб қолиш учун етарлича ухлаётганингизга ва дам олаётганингизга ишонч ҳосил қилинг.  

6. Бардошли ва раҳмдил бўлинг 

Рамазон ойи — бу инсонлар осойишталикка, бардошга ва ҳамдардликка интилган пайт. Ҳаракатларингизга ва ниятларингизга эътиборли, оламдаги турли хилликка бардошли ва очиқ бўлишга ҳаракат қилинг, сиз айниқса янги муҳитда бўлганингизда. 

Сиз Рамазон ойини қаерда ўтказаётганингиздан қатъи назар, унинг маънавий аҳамиятини эсингизда сақлашингиз ва ундан ўзингизни такомиллаштириш ва оилани жипслаштириш мақсадида фойдаланишингиз жуда муҳим. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид