Тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли дорилар савдосига чек қўйилди
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, F.M. хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги FATZORB PLUS ва FATZORB TM PLUS номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотгани аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
12:30 / 10.10.2024