Жаҳон | 17:58 / 10.04.2024
17969
3 дақиқада ўқилади

Оренбург областининг сув тошқини вақтидаги сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Оренбург областида баҳорги тошқин оқибатлари кўрсатилган сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди. Кадрлар Американинг тижорий сунъий йўлдош тасвирларини олиб борадиган Maxar Technologies компанияси томонидан тайёрланган. Бунга биринчи бўлиб «Озодлик радиоси» эътибор қаратди. 10 апрел куни тақдим этилган суратларда Оренбург областидаги қатор аҳоли яшаш манзиллари, жумладан регионнинг маъмурий маркази Оренбург ҳам кўрсатилган.

Мавсумий сув тошқинлари региондаги кўплаб шаҳарлар ва посёлкаларга таъсир қилди, вазият Орскдаги тўғонлар бузилиши туфайли янада оғирлашди. Maxar тошқиндан энг жиддий талафот кўрган Орск тасвирларини тақдим этмаган — ушбу шаҳар усти қалин булут қатлами билан тўсилган. Тасвирлар 3–9 апрел кунлари олинган.

Урал дарёси бўйида жойлашган Оренбург. 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Оренбург, 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Оренбург-2 ҳарбий аэродроми ҳудуди, 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Оренбург-2 аэродроми ҳудудидаги турар жойлар, 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Курманаевский районидаги Андреевка қишлоғи. У Бузулук дарёсининг чап соҳилида жойлашган. 2024 йил 8 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Андреевка қишлоғи, 2024 йил 8 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Акбулак посёлкаси Уралга қуйилувчи ирмоқларидан бири бўлган Илек дарёси водийсида жойлашган, 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Акбулак посёлкаси, 2024 йил 3 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Сорочинск Волга ирмоғи Самара дарёсининг чап соҳилида жойлашган. 2024 йил 9 апрел
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Сорочинск. 2024 йил 9 апрел
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA

Россиянинг «Роскосмос» давлат корпорацияси 8 апрел куни Оренбург областининг 3-5 апрел кунлари олинган сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди.

Урал дарёси бўйида жойлашган Орск, 2024 йил 5 апрел
Роскосмос
Оренбург яқинидаги Краснохолм қишлоғи, 2024 йил 5 апрел
Роскосмос
Оренбург области жанубидаги Илекский ва Сол-Илекский районлари, бу ҳудуддан Урал дарёси оқиб ўтади, 2024 йил 3 апрел
Роскосмос

Оренбург областида 4 апрелдан буён баҳорги тошқинлар туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда. Нисбатан оғир вазият Орскда юзага келган, бу ерда 6 апрелга ўтар кечаси тўғонлар бузилиши рўй берган ва етти мингга яқин турар жой ва ҳовлиларни сув босган. Оренбургда 9 апрел куни кечқурун Урал дарёсида сув сатҳи 930 сантиметрлик хавфли даражага етди, 10 апрел куни соат 12:00 да сув сатҳи 1000 сантиметрни ташкил этаётганди. Оренбургда икки мингга яқин уйлар ва томорақаларни сув босган. 

Мавзуга оид