2023 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 81 фоизни ташкил қилган
Ўтган йилда Ўзбекистон автомобил бозорининг 81,1 фоизи UzAuto Motors, 5,5 фоизи ADM Jizzakh, 2 фоизи BYD ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилда Ўзбекистон енгил автомобиллар бозори ҳажми 456 минг 347 донани ташкил этган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида ADM Jizzakh автомобил заводида кўрсатилган тақдимотда келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, ўтган йилда UzAuto Motors ҳиссасига 4 млрд 852 млн долларлик 369 минг 999 дона автомобил, ADM Jizzakhʼга 823 млн долларлик 25 минг дона автомобил тўғри келган.
Шунингдек, 2023 йилда 291 млн долларлик 8 минг 948 дона BYD автомобили, 1 млрд 197 млн долларлик 50 минг 435 дона бошқа русумдаги автомобиллар импорт қилинган.
Бундан ташқари, мамлакатда турли хил русумдаги 1965 дона автомобил ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
21:48 / 23.11.2024