Андижонда электр таъминоти корхонаси ходими пора олаётганида ушланди
Андижонда тадбиркордан минг доллар пора талаб қилган юрисконсулт ушланди.
Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси юрисконсулти Г.Э. «Э.Ҳ.» МЧЖнинг 57 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга юбормасдан, етказилган зарарни йўқ қилиб беришни ваъда қилган.
Эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни таниши Ф.Б. орқали олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
20:03 / 09.10.2024
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
21:10 / 20.09.2024