Жаҳон | 16:31 / 12.04.2024
16223
5 дақиқада ўқилади

Часив Ярда оғир жанглар бошланди, Изюм яқинидаги вайрона қишлоққа одамлар қайтмоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 778-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Харкив областида чегарадош ҳудудлардан болали оилалар мажбуран эвакуация қилиниши бошланди.
  • Киев областидаги энг кучли электр станцияси ҳисобланган Трипол ИЭС Россия зарбаси оқибатида буткул вайрон бўлди.
  • Рада сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
  • Европарламент Украинага Patriot тизимлари берилмагунича Еврокенгашни молиялаштириш масаласида овоз беришдан бош тортди.
  • Сахалинда — Россияда биринчи марта — ҳарбий ўз ихтиёри билан асир тушишда айбланди.

Кун кадри. Часив Яр учун жанглар вақтида чиққан ёнғин

Россия қўшини Донецк областидаги Часив Яр шаҳрига юриш қилмоқда — бу фронтнинг мазкур участкасидаги стратегик муҳим нуқта. Бир ҳафта муқаддам Россия қўшини авиация кўмагида зирҳли танклар колоннаси билан ҳужум қилиб, шаҳар чеккасидаги Канал микрорайонига етиб келганди. Шундан буён район учун оғир жанглар олиб борилмоқда. Фронтдаги вазият ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Часив Яр Россия қўшини томонидан ўққа тутилишидан кейин. 2024 йил 11 апрел
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Северск яқинидаги украин артиллериячилари

РФ қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқинининг биринчи йилида — 2022 йил июлида — Россия қўшини Северскни эгаллаб олишга уринганида муваффақиятсизликка учраганди. Бу Донецк областининг Бахмут районидаги аҳолиси 10 минг киши атрофида бўлган шаҳар. 2022 йил сентябридаги қарши ҳужум давомида украин ҳарбийлари РФ қуролли кучларини шаҳар атрофидан суриб ташлайди. 2024 йил апрелда Россия қўшини шаҳарга яна бир бор юриш қилишга уринмоқда, украин артиллериячилари Северск мудофаасини давом эттирмоқда.

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

.

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Озод этилган Долгенке қишлоғига қайтаётган аҳоли

Харкив области Изюм районидаги Долгенке қишлоғи 2022 йил июнида Россия қўшини томонидан эгаллаб олинган, ўша йил сентябридаёқ Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган. Қишлоқ жанглар вақтида деярли буткул вайрон бўлган, аммо аҳолининг бир қисми бу ерга қайтиб келмоқда.

Кенг кўламли урушга қадар Долгенкеда 650 нафар атрофидаги одам яшаган, ҳозирда уйлар ва бутун инфратузилма вайрон бўлган қишлоқда 30 чоғли киши қолган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Долгенке аҳолиси урушга қадар қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Долгенкеда маданият уйи, болалар боғчаси ва мактаб ишлаши давом этмоқда. Ўқитувчи Наталя — вайрон бўлган қишлоққа қайтишга қарор қилганлардан бири, россиялик ҳарбийлар оккупация даврида унинг уйи деворида ёзувлар қолдиришган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Долгенке атрофи, Украинанинг жанглар кечган бошқа аҳоли яшаш манзилларида бўлганидек синчковлик билан миналардан тозалашни талаб этади. Ерда жуда кўп ўқ-дорилар қолган. Феврал ойида Долгенкеда минани босиб олган икки киши ҳалок бўлганди, тинч аҳоли вакилларидан яна бири яраланган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Долгенкега қайтган аҳоли вакиллари яна далага ишлов бериш билан машғул, лекин қишлоқ хўжалиги техникаларининг аксари уруш вақтида йўқ қилинган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
50 ёшли Валерий — қишлоққа қайтганлардан бири, аммо унинг Долгенкедаги уйи вайронага айланган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар «Град» баравар ўт очиш реактив тизими ҳамда гаубицани Долгенке қишлоғи яқинидан олиб ўтмоқда. Украинанинг FREEДОМ телеканали қишлоқда олган ва 2023 йил мартида намойиш этилган репортажда маҳаллий аҳоли вакиллари ярим йиллик ҳарбий ҳаракатлар давомида Долгенке беш марта қўлдан қўлга ўтганини айтиб беришган.
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид