Нархи 600-800 доллар оралиғидаги энг кўп сотилган 20 та смартфон номи эълон қилинди
2023 йилнинг IV чорагида мазкур нарх сегментида дунёдаги энг оммабоп телефон iPhone 15 бўлган ва 5,29 миллион нусхада сотилган. Иккинчи ўринни iPhone 13 (2,37 миллион), учинчи ўринни эса Galaxy S23 FE(2,24 миллион) эгаллаган.
Chaodian таҳлилчилари баҳоси 600-800 доллар оралиғидаги энг кўп сотилган смартфонларнинг глобал рейтингини эълон қилди. Маълумотлар ўтган йилнинг IV чораги бўйича таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида ушбу нарх сегментида дунёдаги энг оммабоп телефон iPhone 15 бўлган ва 5,29 миллион нусхада сотилган. Иккинчи ўринни iPhone 13 (2,37 миллион), учинчи ўринни эса Galaxy S23 FE(2,24 миллион) эгаллаган.
Топ-20 таликдан қуйидаги смартфонлар ўрин олган:
Аввалроқ, Canalys тадқиқот компанияси 2023 йилда дунёда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини эълон қилганди. Унда ўнта ўриндан еттитасини Apple телефонлари эгаллаган.
Ўтган йилда дунёда энг кўп сотилган Топ-10 смартфон:
- iPhone 14 Pro Max (34 миллион);
- iPhone 15 Pro Max (33 миллион);
- iPhone 14 (29 миллион);
- iPhone 14 Pro (29 миллион);
- iPhone 13 (23 миллион);
- Galaxy А14 4G (21 миллион);
- iPhone 15 Pro (21 миллион);
- Galaxy А54 (20 миллион);
- Galaxy А14 5G (19 миллион);
- iPhone 15 (17 миллион).
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024