Жаҳон | 18:22 / 13.04.2024
11323
1 дақиқада ўқилади

Сиднейда эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, қурбонлар бор

Австралия полицияси ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Фото: David GRAY / AFP

Австралиянинг Сидней шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак савдо марказида одамларга ҳужум қилди.

Ҳодиса Бонди Жанкшен ҳудудидаги Westfield савдо марказида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумчи «катта пичоқ» билан қуролланган.

Жиноятчининг ҳаракатлари оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Яна 8 киши, жумладан, 1 бола шифохонага ётқизилган.

Ҳужумчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Савдо марказида унинг эҳтимолий шериклари қидирилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эркакнинг хатти-ҳаракатлари сабаблари ҳозирча номаълумлигини қайд қилмоқда.

Мавзуга оид