Ўзбекистон | 07:22 / 13.04.2024
9775
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит «Нексия-3»да пиёдани уриб юборди

Юнусобод туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 12 апрел куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Юнусота кўчаси 14а-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган К.Ш. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) “Нексия-3” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда, 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид