Андижонда қоидабузарлик содир этиб, ЙПХ инспекторига бўйсунмасдан кетиб қолган ҳайдовчига чора кўрилди
Қоидабузарлик содир этган ва ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи ҳолатни дўстига тасвирга олдириб, видеони интернетга жойлаган.
Андижонда қоидаларни бузиб ҳаракатланган ва ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан кетиб қолган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7 апрел куни Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи Ю.С. ўзининг “Монза” русумли машинасида автобус учун ажратилган йўлакдан ҳаракатланган. Сўнг светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан ўтиб кетган.
Ушбу қоидабузарликни визуал ҳолатда кўрган ЙПХ инспектори уни тўхтатиш учун махсус восита орқали ишора беришига қарамасдан ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан қочиб кетган.
Бундан ташқари, қоидабузар ҳайдовчи ўзининг ушбу хатти-ҳаракатларини йўловчи сифатида кетаётган дўсти Р.А.га тасвирга олдириб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилган, йўловчи Р.А. бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024