Ўзбекистон | 14:31 / 16.04.2024
4008
1 дақиқада ўқилади
18 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ишга юборишни айтганлар ушланди
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фуқаролар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А. фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, гўёки уни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024