Жаҳон | 22:16 / 17.04.2024
7717
2 дақиқада ўқилади

TIME йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди: Зеленский йўқ, Навалная бор

Американинг TIME журнали 2024 йилда сайёрадаги энг нуфузли 100 киши рўйхатини эълон қилди. 

Фото: Getty Images

Бу сафар «Етакчилар» тоифасига россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная киритилди. 

Бу йилги «Етакчилар» орасида Украина президенти Володимир Зеленский ва биринчи хоним Елена Зеленская йўқ. 2022 ва 2023 йилларда улар рўйхатга киритилган эди. 

Шу билан бирга, рўйхатда украиналиклардан фақат президент девонининг раҳбари Андрей Ермак бор. 

TIME нуфузли шахслар рўйхатига Полша бош вазири Доналд Туск, Аргентина президенти Хавйер Милей, Италия бош вазири Жоржиа Мелони ва Хитой бош вазири Ли Цян ҳам киритилган.

TIME 100 рўйхати Американинг TIME журнали томонидан 1999 йилда таъсис этилган. Унга «Санъаткорлар», «Кумирлар», «Кашшофлар», «Титанлар», «Инноваторлар» ва «Етакчилар» тоифалари бўйича дунёдаги энг нуфузли одамлар киритилади. 

2022 йилда Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганида, Украина президенти Володимир Зеленский «Етакчилар» тоифасида йилнинг энг нуфузли одами деб эълон қилинган эди. 2023 йилда Елена Зеленская ҳам TIME 100 рўйхатига киритилди.

Мавзуга оид