Жамият | 07:50 / 17.04.2024
6113
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди 

«Бектемир» ЙПХ масканида тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 15 апрел куни Бектемир туманидаги «Бектемир» ЙПХ масканида профилактик тадбирлар ўтказилган

Унинг давомида 23 ёшли Ж.Х. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида гап-сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган.

Ҳайдовчи холислар иштирокида кўздан кечирилганда жигарранг, ўткир ҳидли, мумсимон модда топилган. 

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.

Мавзуга оид