Ўзбекистон | 21:05 / 18.04.2024
6316
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди 

Тошкентдан 191 км жануби-шарқда 5,2 магнитудали ер силкиниши кузатилди. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 18 апрел куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 39,85 градус шимолий кенглик; 70,49 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 120 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 191 км жануби-шарқда. 

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

- Фарғона вилоятида 2 балл, эпицентрдан 125 км узоқликда.

- Наманган вилоятида 2 балл, 162 км.

- Сирдарё вилоятида 2 балл, 163 км.

- Андижон вилоятида 2 балл, 189 км. 

Зилзила оқибатида етказилган талафот ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.

Мавзуга оид