Ўзбекистон | 17:00 / 20.04.2024
10933
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент қувур заводи янги станцияни ишга туширди

Тошкент қувур заводи Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, диаметри 426 мм дан 1420 мм гача бўлган тўғри чокли қувурларни ишлаб чиқарувчи пайвандловчи станцияни ишга туширди. Бу станция нефт ва газ, саноат, қурилиш ҳамда коммунал соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади.

Заводнинг янги лойиҳаси замонавий технологиялар асосида қурилган бўлиб, у Ўзбекистон ва бутун минтақадаги инфраструктурани ривожлантиришга ҳисса қўшади. Мазкур станция қувурларни ички ва ташқи томонидан изоляциялаш имкониятини таъминлайди, бу эса қувурларнинг узоқ муддат хизмат қилишини ва коррозияга қарши туришини кафолатлайди.

Тошкент қувур заводи бу инновация билан нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорларда ҳам рақобатбардошлигини оширишни мақсад қилган. Ушбу технологик янгиланишлар Ўзбекистоннинг саноат секторини янада модернизациялашга ва экспорт салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Сайт: ttz.uz
Телефон: +99871 207-41-10

Реклама