Ўзбекистон | 09:27 / 24.04.2024
1872
1 дақиқада ўқилади

Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди

Лойиҳа ходимларни малакага асосланган бошқарув тизимини жорий этишда кўмаклашиш, давлат органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш воситаси сифатида рақамлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва бошқаларни назарда тутади.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директор ўринбосари Умида Тўхташева бошчилигидаги мамлакат делегацияси Рига шаҳрига ташрифи давомида Латвия Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия ва келишувлар марказий агентлиги директори Анита Круминя билан учрашди.

Мамлакат дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида Латвиянинг ислоҳотлар бўйича тажрибаси ва илғор Европа ноу-хау асосида Ўзбекистондаги трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Латвия томони Ўзбекистонга коррупцияга қарши курашиш бўйича илғор жаҳон амалиётини жорий этишда кўмаклашиш мақсадида Тошкентда БМ ТТД ва GIZ билан биргаликда агентлик грант лойиҳасини бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2024 йилнинг июн ойида бошланади

Мавзуга оид