Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Бир фуқарони қайта-қайта алдаган шахс қўлга олинди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 59 ёшли У.Т. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли И.С. содир этгани аниқланди.
Унга кўра, жабрланувчи У.Т. гумонланувчи И.С.дан “TBS банк” иловаси орқали онлайн микроқарз олиб беришини илтимос қилган ва У.Т.нинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, 8 099 000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва унга “Сизга кредит беришмади” деб алдаган.
Бундан хабар топган, жабрланувчи У.Т. И.С. билан учрашиб, нима сабабдан бундай қилганини сўраб, пулларни қайтаришни сўраганида И.С. унинг номига олган кредитини ёпиб беришини айтиб, банк картасини олиб, У.Т.нинг номига “Асака банк” мобил иловаси орқали 20 млн сўм миқдорида такроран онлайн кредит олиб, жами 28 099 000 сўм пулларни талон-торож қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
13:17 / 20.10.2024
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
09:40 / 15.10.2024
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари 2006 йилдан бери энг юқори қарзга эга
17:21 / 08.10.2024