Тошкентда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Нидерландия сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, унда Ўзбекистон-Нидерландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакат етакчи фан ва таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар кун тартибидан тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Турли даражада, жумладан, "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" шаклидаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
11:20 / 07.10.2024
Нидерландия мудофаа вазири F-16 дастлабки партиясини Киевга топширди
23:26 / 01.10.2024
Нидерландия ўз флотини тўртта сувости кемаси билан тўлдиради
18:35 / 01.10.2024